2025 йилнинг 8–12 сентябрь кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ходимлари учун тажриба алмашиш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Геостат мутахассислари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тажриба ва иш амалиётлари билан ўртоқлашдилар. Ушбу ташриф икки давлат статистика ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва билим алмашишга хизмат қилади.

Учрашувлар икки ишчи гуруҳда ташкил этилиб, асосий гуруҳда стратегик масалалар — статистика ишларини режалаштириш ва мувофиқлаштириш, маълумотлар сифатини ошириш ҳамда муқобил маълумот манбаларидан фойдаланиш муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, иккинчи гуруҳда саноат, савдо, қишлоқ хўжалиги, хизматлар, инвестициялар, демография ва меҳнат статистикаси каби статистик тармоқлар кўриб чиқилди.
Геостатнинг бошқарма ходимлари қўмита делегация аъзоларига Грузиянинг илғор тажрибаларини тақдим этдилар. Шунингдек, замонавий сўров усуллари, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тарқатиш бўйича мавжуд амалиётлар билан ҳам таништирилди.


