Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июль ойларида жами 1,7 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Японияга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 663 нафарга ёки 1,6 мартага ошган.
Жорий йилнинг 7 ойида Японияга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
саёҳат – 1 407 нафар
қариндошларни йўқлаш – 196 нафар
ўқиш – 103 нафар
хизмат юзасидан – 28 нафар
даволаниш – 4 нафар



