Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда 576,8 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.

Уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 44,2 мингтага ёки 8,3 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони қуйидагича:

Тошкент шаҳри — 111 137 та

Тошкент вилояти — 54 273 та

Самарқанд вилояти — 53 475 та

Фарғона вилояти — 49 278 та

Қашқадарё вилояти — 44 055 та

Андижон вилояти — 35 500 та

Бухоро вилояти — 34 902 та

Наманган вилояти — 33 776 та

Хоразм вилояти — 32 069 та

Сурхондарё вилояти — 32 023 та

Қорақалпоғистон Республикаси — 29 220 та

Жиззах вилояти — 26 468 та

Навоий вилояти — 24 061 та

photo_2026-02-11_10-32-55_p40788