Миллий статистика қўмитаси Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш штаби аъзолари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ўзархив агентлигининг Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архивида бўлишди.


Ходимлар Миллий архивнинг кўргазмалар зали ва архив музейи экспонатлари билан танишиб, у ерда сақланаётган аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига оид 1937 йилдан 1959 йилгача бўлган тарихий фотофактларни ўрганишди.




