Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 17 188 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Улардан 4 134 таси қўшма ва 13 054 таси хорижий корхоналардир.

Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони охирги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.

Ўзбекистондаги чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:

Хитой – 4 570 та

Россия – 3 150 та

Туркия – 2 048 та

Қозоғистон – 1 165 та

Жанубий Корея – 681 та

Афғонистон – 616 та

БАА – 377 та

Тожикистон – 364 та

Ҳиндистон – 343 та

Қирғиз Респ. – 339 та

xorij-korxonalar_p94601