Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра,  Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига таълим соҳасида 7 975 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 мингтага ёки 35,3 фоизга ошган.

Таълим соҳасидаги корхоналарнинг йиллар кесимидаги сони қуйидагича (февраль):

2022 йил – 6 130 та;

2023 йил – 7 295 та;

2024 йил – 6 504 та;

2025 йил – 5 965 та;

2026 йил – 7 975 та.

 

2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда таълим соҳасида қарийб 3,3 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 22,8 фоиз ўсишни қайд этди.

talim_p22909