Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида жами 2 686 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Малайзияга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 800 нафарга ёки 42,4 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
саёҳат – 2 563 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 104 нафар;
ўқиш – 14 нафар;
хизмат юзасидан – 5 нафар.



