Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати ҳиссасига тўғри келиб, ҳажми 825,1 трлн сўмни ташкил этди.
Секциялар бўйича саноат ишлаб чиқариши ҳажми қуйидагича:
— ишлаб чиқариш саноати – 825,1 трлн сўм (85,6 %)
— тоғ-кон ва очиқ конларни ишлаш – 69,3 трлн сўм (7,2 %)
— электр газ буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш – 63,4 трлн сўм (6,6 %)
— сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш – 5,5 трлн сўм (0,6 %).



