Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 255,1 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 174,6 минг нафарга ёки 3,2 баробарга ошган.

Жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Афғонистон — 236 989 нафар

Тожикистон — 13 611 нафар

Туркманистон — 1 939 нафар

Россия — 521 нафар

Туркия — 339 нафар

Қозоғистон — 318 нафар

Бошқа давлатлар — 1 419 нафар

r