Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь ноябрь ойларида Ўзбекистонда бажарилган қурилиш ишларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишида энг юқори – 69,1 % улуш бино ва иншоотлар қурилиши йўналишига тўғри келган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишлари ҳажми қуйидагича:
- бино ва иншоотлар қурилиши йўналиши - 188,8 трлн сўм
- фуқаролик объектлари қурилиши йўналиши - 56,7 трлн сўм
- ихтисослаштирилган қурилиш ишлари йўналиши – 27,7 трлн сўм



