Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 1 квадрат километр майдонга ўртача 84,8 киши тўғри келган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 кишига ортган.

Йиллар кесимида Ўзбекистонда 1 км2га тўғри келадиган аҳоли зичлиги (1 октябрь ҳолатига):

2021 йил – 78,1 киши;

2022 йил – 79,8 киши;

2023 йил – 81,5 киши;

2024 йил – 83,2 киши;

2025 йил – 84,8 киши.

aholi_p34415