Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида жами 62 054 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,7 минг нафарга ёки 17 % га камайган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган хориж фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Тожикистон — 44 209 нафар;

Қирғиз Республикаси — 10 427 нафар;

Қозоғистон — 5 483 нафар;

Россия — 1 280 нафар;

Афғонистон — 343 нафар;

Туркманистон — 204 нафар;

Туркия — 31 нафар;

АҚШ — 11 нафар;

Хитой — 10 нафар;

Украина — 9 нафар;

Бошқа давлатлар — 47 нафар.

m