Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига республикамизда 399 597 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.

Улардан 310 307 таси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 77,7 фоизини ташкил этади.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича:

масъулияти чекланган жамият – 310 307 та

хусусий корхоналар – 48 002 та

оилавий корхоналар – 37 434 та

акциядорлик жамияти – 627 та

бошқалар – 3 227 та

rasm-mchzhga_p67546