Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилида олий таълим ташкилотларига 381,7 минг нафар талаба қабул қилинган.

Бу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 2,2 баробарга ошган.

Уларнинг 196,7 минг нафарини қиз болалар, 185 минг нафарини ўғил болалар ташкил этган.

Олий таълим ташкилотларига қабул қилинган талабаларнинг ҳудудлар кесимида тақсимоти қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси – 18,6 минг;

Андижон вилояти – 12,5 минг;

Бухоро вилояти – 31,5 минг;

Жиззах вилояти – 6,3 минг;

Қашқадарё вилояти – 28,8 минг;

Навоий вилояти – 9,2 минг;

Наманган вилояти – 16,1 минг;

Самарқанд вилояти – 21,2 минг;

Сурхондарё вилояти – 16,8 минг;

Сирдарё вилояти – 5,3 минг;

Тошкент вилояти – 22,7 минг;

Фарғона вилояти – 20,7 минг;

Хоразм вилояти – 16,8 минг;

Тошкент шаҳри – 155,2 минг.

 t