Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон 5 та хорижий давлатга қиймати 441,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,6 млн тонна буғдой уни экспорт қилган.
Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 473,3 минг тоннага ёки 42,3 фоизга ошган.
2025 йилда Ўзбекистон буғдой уни етказиб берган давлатлар:
Афғонистон – 1 590 193 тонна;
Тожикистон – 607 тонна;
Қирғиз Р. – 356,4 тонна;
Туркманистон – 174 тонна;
Қозоғистон – 29,7 тонна.



