Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йил давомида темир йўл транспортида 10,5 млн йўловчи ташилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 0,7 млн йўловчига ошган.
Мазкур даврда темир йўл транспортидан бир кунда ўртача 28,8 минг нафар йўловчи фойдаланган.



