Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида 4,3 млндан зиёд Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 954,4 минг нафарга ёки 28,2 % га ошган.
Жорий йилнинг 7 ойида чет элга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Қирғиз Республикаси - 1 918 904 нафар
Қозоғистон - 799 429 нафар
Тожикистон - 754 123 нафар
Россия - 274 356 нафар
Саудия Арабистони - 151 705 нафар
Туркия - 141 753 нафар
БАА - 82 587 нафар
Миср - 38 081 нафар
Вьетнам - 22 762 нафар
Хитой - 20 484 нафар
Бошқа давлатлар - 132 339 нафар



