Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони 37 434 тани ташкил этган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича уларнинг сони қуйидагича:

савдо соҳасида – 15 046 та;

саноат соҳасида – 8 394 та;

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 7 272 та;

қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасида – 2 435 та;

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 647 та;

қурилиш соҳасида – 299 та;

ташиш ва сақлаш соҳасида – 341 та;

ахборот ва алоқа соҳасида – 234 та;

бошқа соҳаларда – 2 766 та.

o