Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 11 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 2,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6 476 тонна лимон импорт қилинган.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 360 тоннага ёки 2,3 баробарга камайган.

2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга энг кўп лимон етказиб берган давлатлар:

Тожикистон –  2 107 тонна;

Туркия –  1 968 тонна;

Хитой –  1 034 тонна;

Аргентина –  482 тонна;

Қозоғистон –  331 тонна;

Бошқа давлатлар – 554 тонна.

limon_p59588