Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июль ойларида жами 1,5 млн нафар Қозоғистон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 620,7 минг нафарга ёки 39,3 %га ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга ташриф буюрган Қозоғистон фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

қариндошларни йўқлаш – 1 246,8 минг нафар;

хизмат юзасидан – 111,5 минг нафар;

сайёҳлик – 102,9 минг нафар;

даволаниш – 4,9 минг нафар;

тижорат – 0,3 минг нафар;

ўқиш – 0,1 минг нафар.

a