Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Миллий статистика қўмитасида ҳудудий статистика бошқармаларининг Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларига масъул ходимлари учун ўқув-амалий машғулотлар бошланди.

1

Мазкур ўқув дастурида ҳудудий масъуллар рўйхатга олиш жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳамда амалий босқичлари билан таништирилмоқда. Ўқув машғулотлари нафақат назарий билимларни, балки амалий тажрибаларни ҳам ўз ичига олмоқда. Хусусан, синов тариқасида пойтахт туманларида аҳоли хонадонларига ташриф буюрилиб, рўйхатга олиш саволномаларини тўлдириш, маълумотларни электрон шаклда қайд этиш жараёни ўқув-машғулоти иштирокчилари учун амалий тарзда кўрсатиб берилмоқда.

4

5

Мазкур амалий машғулотлар ҳудудий масъулларнинг малакасини ошириш, уларга рўйхатга олиш жараёнларини юқори савияда ташкил этиш имконини бериши билан аҳамиятлидир. Шу тариқа, келгусида республика бўйлаб ўтказиладиган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнининг самарадорлиги ва сифатини таъминлаш кўзда тутилмоқда.