Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 август ҳолатига республикамизда чет эл инвестицияси иштирокида 16 609 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Шундан 4 094 таси қўшма ва 12 515 таси хорижий корхоналардир.
Улар тармоқлар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори улуши 35,9 % - савдо соҳасига тўғри келган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича улар қуйидагича:
савдо соҳасида – 5 960 та;
саноат соҳасида – 3 449 та;
қурилиш соҳасида – 1 248 та;
ахборот ва алоқа – 1 220 та;
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 704 та;
ташиш ва сақлаш соҳасида – 551 та;
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 404 та;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 197 та;
бошқа соҳаларда – 2 876 та.



