Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами қарийб 8,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2,8 млн нафарга ёки 49,3 % га ошган.

Уларнинг сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Қирғиз Республикаси – 2,4 млн нафар;

Қозоғистон  – 2 млн нафар;

Тожикистон – 1,9 млн нафар;

Россия – 757,1 минг нафар;

Афғонистон – 343,6 минг нафар;

Туркманистон – 275 минг нафар;

Хитой – 176,9 минг нафар;

Туркия – 129,9 минг нафар;

Ҳиндистон – 55,8 минг нафар;

Корея Республикаси – 35,2 минг нафар;

Бошқа давлатлар – 435 минг нафар.

tourism2_p84080