Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистондан хорижга қиймати 1,9 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 2 млн тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган.

Экспорт қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,8 фоизга ошиб, жами экспортдаги улуши 6,3 % ни ташкил этди.

Уларнинг таркиби қуйидагича:

мева ва резаворлар – 580,9 минг тонна;

сабзавотлар – 553 минг тонна;

тарвуз-қовун – 232,9 минг тонна;

ерёнғоқ ва ёнғоқлар – 25,8 минг тонна;

мош – 129,6 минг тонна;

бошқалар – 500 минг тонна.

meva_p47677