Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилда 1,1 квадриллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 6,8 % га ошган.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми республика бўйича 29,1 млн сўмни ташкил этди.

2026 йил 1 январь ҳолатига республикамизда 59,8 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.

image005_p32601