Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 168,2 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 15,4 % га ошди.
Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми йиллар кесимида қуйидагича (январь-февраль):
2026 йил — 168,2 трлн сўм;
2025 йил — 138 трлн сўм;
2024 йил — 109,6 трлн сўм.



