Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида республика бўйича спорт, кўнгилочар ва дам олишни ташкил этиш соҳасидаги хизматлар ҳажми 3,7 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 16 фоизга ўсган.
Мазкур турдаги хизматларнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми қуйидагича:
Қорақалпоғистон Респ. — 32,5 млрд сўм
Андижон вилояти — 97,3 млрд сўм
Бухоро вилояти — 76,6 млрд сўм
Жиззах вилояти — 93 млрд сўм
Қашқадарё вилояти — 147,9 млрд сўм
Навоий вилояти — 61,3 млрд сўм
Наманган вилояти 112,1 млрд сўм
Самарқанд вилояти — 223,5 млрд сўм
Сурхондарё вилояти — 49,9 млрд сўм
Сирдарё вилояти — 35,6 млрд сўм
Тошкент вилояти — 547 млрд сўм
Фарғона вилояти — 469,5 млрд сўм
Хоразм вилояти— 149,3 млрд сўм
Тошкент шаҳри — 1 568,3 млрд сўм



