Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 63,9 млн АҚШ долларини ташкил этган.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,8 млн АҚШ долларига ёки 81,7 фоизга ошган.

Мазкур даврда экспорт ҳажми 45,7 млн АҚШ долларини ташкил этиб, 51,1 фоизга ўсган.

Импорт ҳажми эса 18,3 млн АҚШ долларини ташкил этиб, 3,7 баробарга кўпайган.

t