Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тўғрисида”ги ПФ–173-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятида мазкур тадбирга оид ўқув-семинарлар олиб борилмоқда.

Вилоят статистика бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар статистика бўлимлари томонидан рўйхатга олувчи ходимларни тайёрлайдиган мураббийлар учун амалий ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

photo_2025-10-23_18-30-15_p79457

photo_2025-10-23_18-30-36_p28454

photo_2025-10-23_18-30-31_p58833

photo_2025-10-23_18-30-28_p17218

Семинарлар давомида иштирокчиларга Фармоннинг мазмун-моҳияти, рўйхатга олиш жараёнининг босқичлари ва аҳамияти ҳақида атрофлича тушунчалар берилаётир. Шу билан бирга, рўйхатга олишда қўлланиладиган ахборот тизимлари, электрон саволномаларни тўлдириш тартиби ва ахборот хавфсизлиги масалалари юзасидан амалий тавсиялар ҳам тақдим этилмоқда.

photo_2025-10-23_18-30-25_p97351

photo_2025-10-23_18-30-22_p46188

photo_2025-10-23_18-30-19_p50663

photo_2025-10-23_18-32-57_p53099

Мазкур ўқув-семинарлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини юксак савияда, халқаро стандартлар талабларига мос ҳолда ташкил этишга хизмат қилади. Шу орқали аҳоли сони, таркиби ва қишлоқ хўжалиги ресурслари тўғрисида ишончли маълумотлар базасини яратишга замин яратилади.