Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 август ҳолатига республикамизда 37 816 та оилавий корхона фаолият юритмоқда.

Уларнинг сони йил бошидан буён 1 551 тага ошган.

Тармоқлар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори улуши савдо соҳасига (40 фоиз) тўғри келмоқда.

Уларнинг соҳалар кесимидаги сони қуйидагича:

савдо соҳасида – 15 125 та

саноат соҳасида – 8 565 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 7 244 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 2 596 та

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 652 та

ташиш ва сақлаш соҳасида – 339 та

қурилиш соҳасида – 299 та

ахборот ва алоқа соҳасида – 244 та

бошқа соҳаларда – 2 752 та

rasm-oilavij-korkhonalarga_p49271