Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида жами 964 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда АҚШга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан қарийб 16 фоизга камайган.
Жорий йил бошида АҚШга борган Ўзбекистон фуқароларининг сафар мақсадлари таҳлил қилинганда — саёҳат мақсадида 796 нафар, қариндошларни йўқлаш мақсадида 135 нафар, ўқиш учун 25 нафар ва хизмат юзасидан 6 нафар, даволаниш учун 2 нафар фуқаро сафар қилган.
Шунингдек, мазкур даврда Ўзбекистонга 1 642 нафар АҚШ фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.
Туристлар сони аввалги йилга нисбатан 39,4 фоизга кўпайган.
Уларнинг сафар мақсадлари таркибида саёҳат устунлик қилиб, 1 120 нафарни ташкил этган. Шунингдек, хизмат юзасидан 269 нафар, ўқиш учун 112 нафар, қариндошларни йўқлаш учун 133 нафар, тижорат мақсадида 6 нафар ва даволаниш учун 2 нафар ташриф қайд этилган.



