Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Б. Кудратходжаев Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик ишлари билан танишди.

Ташриф чоғида вилоят штаби фаолияти ўрганилиб, ҳудудлардаги ташкилий ишлар ва масъул идоралар фаолияти атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, рўйхатга олиш жараёнини самарали ташкил этиш, ходимларни тайёрлаш, аҳолини хабардор қилиш бўйича таклифлар ўрганилди ва тегишли кўрсатмалар берилди.

p

p

p