Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тўғрисида”ги ПФ–173-сонли Фармонига мувофиқ, 2026 йилнинг 15 январь — 28 февраль кунлари мамлакатимизда “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш” тадбири ўтказилиши белгиланган.
Ушбу муҳим тадбирга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Наманган вилояти статистика бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар статистика бўлимлари томонидан жойларда рўйхатга олувчи ходимларни тайёрлайдиган мураббийлар учун ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.




Семинарлар давомида иштирокчиларга Президент Фармонининг мазмун-моҳияти, рўйхатга олиш жараёнининг босқичлари ва унинг аҳамияти ҳақида атрофлича маълумотлар берилмоқда. Шунингдек, рўйхатга олишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари, электрон саволномаларни тўлдириш қоидалари ва ахборот хавфсизлигига оид мавзулар бўйича амалий тавсиялар тақдим этилмоқда.




Бу каби ўқув-семинарлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнини самарали ташкил этиш, уни халқаро стандартлар талаблари асосида амалга оширишга хизмат қилади. Шу орқали аҳоли сони, таркиби ва қишлоқ хўжалиги ресурсларига оид ишончли маълумотлар базаси яратилади.


