Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-август ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 628,7 трлн сўмга етган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 123 трлн сўмга ёки 13,7 % га ошган.
2025 йилнинг январь-август ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 16,7 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,5 % га ошган.
2025 йилнинг таҳлил қилинаётган даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 344,9 трлн сўмни ёки бозор хизматлари умумий ҳажмининг 54,9 % ини ташкил этди.



