2026 йил 25 март куни Миллий статистика қўмитасида фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.

Тадбир давомида қўмита марказий аппарати ходимларига меҳнат муҳофазаси ва энергетика бўйича муҳандис — энергия менежери Ф. Тўраев томонидан фавқулодда ҳолатларда ҳаракат қилиш тартиби, хавфсизлик қоидалари, эҳтиёт чоралари ҳамда хавфли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.


Тадбир якунида иштирокчилар фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича зарур билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамладилар.



