Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойлари якунларига кўра, ветеринария хизматлари ҳажми 257,3 млрд сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирганда 19,6 % га ошган.
Энг кўп ветеринария хизматлари кўрсатилган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 123,9 млрд сўм
Сурхондарё вилояти – 68,1 млрд сўм
Андижон вилояти – 15,5 млрд сўм
Бухоро вилояти – 11,2 млрд сўм
Самарқанд вилояти – 10,3 млрд сўм
Мазкур ҳудудлар ҳажми ветеринария хизматлари умумий ҳажмида – 89,0 % улушни ташкил этади.



