Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июль ойларида таълим соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 20,5 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,6 % га ошган.

Бу жами кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 3,8 % ини ташкил этди.

Таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида олий таълим соҳасидаги хизматлар устунлик қилиб, 2025 йилнинг январь-июль ойларида уларнинг улуши 46,4 % ни ташкил этди.

talimga-rasm-120925_p45935