Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Миллий статистика қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ПФ-60-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 декабрдаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон қарори, қўмитада китобхонликни ривожлантириш билан замонавий билимларни ўзлаштириш, иш унумдорлигини ошириш ва ходимлар маданиятини юксалтириш бўйича қўмитанинг 2024 йил 13 майдаги 96-сонли буйруғида назарда тутилган вазифалар ижроси юзасидан навбатдаги “Энг яхши китобхон" кўрик танлови ўтказилди.

Тадбирда марказий аппарат ходимлари ва Китобхонлик саводхонлигини баҳолаш ишчи гуруҳи иштирок этишди.
Кўрик танлов 2 босқичда, яъни 1 босқичда тест саволлари, 2 босқичда китобхон ўзи ўқиган асари ҳақида гапириб бериши ва Китобхонлик саводхонлигини баҳолаш ишчи гуруҳи томонидан асар бўйича савол-жавоб тарзида олиб борилди.

Танловда қатнашган ходимларнинг ўқиган китоблари ҳақидаги фикрлари ва берилган саволларга жавоблари асосида Китобхонлик саводхонлигини баҳолаш ишчи гуруҳи томонидан ғолиблар аниқланди.
“Энг яхши китобхон” кўрик танлови ғолиблари бўйича:

Ижтимоий соҳа статистикаси бошқармаси ходими Авазова Гуллола – учинчи ўрин;
Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит статистикаси бошқармаси ходими Нарзуллаев Фазлиддин – иккинчи ўрин;
Нархлар статистикаси бўйича йиғма таҳлилий маълумотларни шакллантириш бўлими бошлиғи Исмаилова Шахноза – биринчи ўринга лойиқ деб топилди ва ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.


