Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 41 та хорижий давлатдан 15,6 млн АҚШ долларлик чинни маҳсулотлари импорт қилинган.

Импорт қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33,3 фоизга ошган.

2025 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга энг кўп чинни етказиб берган давлатлар (АҚШ долларида):

Хитой – 13,1 млн доллар

Туркия –  896,1 минг доллар

Россия –  355,7 минг доллар

Германия –  265,9 минг доллар

Италия –  200,7 минг доллар

Бошқа давлатлар – 843,9 минг доллар

c