Наврўз – тинчлик ва тотувлик, янгиланиш ва яшариш, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик байрамидир. Ушбу файзли айём табиатга кўрк бағишлагани каби, инсонларнинг юрагига ҳам қувонч олиб киради.
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси барча юртдошларимизни ушбу нафис айём билан самимий муборакбод этади!
Янги кун – Наврўз барчамизга бахт, хонадонларимизга фаровонлик, ишларимизга муваффақият ва эзгу ниятларимиз рўёбини олиб келсин!
Ҳурмат билан, Миллий статистика қўмитаси жамоаси.



