Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Миллий статистика қўмитасида 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан маданий, маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

p

Тадбирда қўмита марказий аппарати ходимлари иштирок этди.

Миллий статистика қўмитаси раисининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ва Юридик бўлими бошлиғи 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинганлиги ва унинг аҳамияти, “байроқ” сўзининг келиб чиқиши ва луғавий маъноси, миллатимиз тарихидаги байроқлар кўриниши ҳақида маъруза қилишди.

p

Миллий статистика қўмитаси жамоаси Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан барча ватандошларимизни самимий муборакбод этади.

p