Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон 17 та хорижий давлатга қиймати 45,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 309 169 дона телевизор экспорт қилган.
Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 115,3 минг донага ёки 59,4 фоизга ошган.
2025 йилда Ўзбекистон энг кўп телевизор етказиб берган давлатлар:
Россия – 189 117 дона;
Озарбайжон – 56 934 дона;
Туркия – 18 684 дона;
Армения – 17 596 дона;
Украина – 8 857 дона;
Бошқа давлатлар – 17 981 дона.



