Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистондан хорижга қиймати қарийб 1,5 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 1,6 млн тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган.
Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,5 минг тонна ёки 7,5 фоизга ошиб, жами экспортдаги улуши 5,5 % ни ташкил этди.
Уларнинг таркиби қуйидагича:
мева ва резаворлар – 456,1 минг тонна;
сабзавотлар – 504,4 минг тонна;
тарвуз-қовун – 229,2 минг тонна;
ерёнғоқ ва ёнғоқлар – 17,7 минг тонна;
мош – 36,4 минг тонна;
бошқалар – 362,5 минг тонна.



