Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси 356,6 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,3 % га ўсган.

1 ноябрь ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 85 585 тани ташкил этди.

Мазкур даврда улгуржи савдо товар айланмаси 393,9 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 12,2 % ўсишни қайд этди.

1 ноябрь ҳолатига республикамизда улгуржи савдо соҳасида 50 763 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.

chakana_p94078