Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 9 та хорижий давлатга қиймати 3,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2 282 тонна лимон экспорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 122,4 тоннага ошган.
2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп лимон етказиб берган давлатлар:
Россия – 1 239 тонна;
Қозоғистон – 930 тонна;
Қирғиз Республикаси – 107 тонна;
БАА – 2,9 тонна;
Мўғулистон – 1,8 тонна;
Бошқа давлатлар – 1,8 тонна.



