Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь- ноябрь ойларида таълим соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 34,2 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирганда 8,8 % га ошган.
Бу жами кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 3,7 % ини ташкил этади.
Мазкур даврда таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида олий таълим соҳасидаги хизматлар устунлик қилиб, улуши 46,8 % ни ташкил этган.



