Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Миллий статистика қўмитасида Халқаро валюта жамғармаси миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда қўмита раиси бошчилигидаги марказий аппарат масъул ходимлари ҳамда ХВЖ делегацияси — миссия раҳбари Яссер Абдиҳ, ХВЖнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Коба Гвенетадзе, бош иқтисодчилар Этибар Жафаров, Алехандро Симон ва иқтисодчи Галина Костина иштирок этди.

p

Мулоқот давомида қўмита фаолиятини такомиллаштириш, ташкилий тузилмани секторларга ажратиш жараёнлари, ЯИМ ва миллий ҳисоблар тизимини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, статистик ахборот тизимини СДДС халқаро стандартларига мослаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, статистик ислоҳотларнинг амалдаги ҳолати, методологик янгиланишлар, халқаро талабларга мос маълумотлар ишлаб чиқиш жараёнлари ҳамда техник кўмакка бўлган эҳтиёж юзасидан фикр алмашилди.

 p

Учрашув якунида статистик ислоҳотларни изчил давом эттириш, халқаро стандартлар билан уйғунлашувни жадаллаштириш, иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш услубларини такомиллаштириш ва техник кўмакни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.