Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун 2025 йил январь-декабрь ойларида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 591,1 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди.

Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 10,5 фоизга ошди.

Мазкур даврда жами янги асосий фондларни яратишга қаратилган асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар 33,5 млрд АҚШ доллари ёки 422,1 трлн сўмни ташкил этди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар:

Ишлаб чиқариш саноати – 33,2 %;

Электр, газ билан таъминлаш – 17,1 %;

Тоғ-кон саноати – 11,9 %;

Қишлоқ хўжалиги – 9,2 %;

Сув билан таъминлаш ва канализация – 2,1 %;

Қурилиш – 6,1 %;

Ташиш ва сақлаш – 5,3 %;

Ахборот ва алоқа – 1,5 %;

Соғлиқни сақлаш – 1,7 %;

Бошқа фаолият турлари – 11,9 %.