Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлари ҳажми 11 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 12,4 % га ошган.
Жами кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмида ушбу хизмат турининг улуши 2 фоизни ташкил этди.



