Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 30 та хорижий давлатга қиймати 9,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5,4 минг тонна жийда экспорт қилган.

Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 минг тоннага ёки 68,8 фоизга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп жийда етказиб берган давлатлар:

Туркия –  2,1 минг тонна;

Хитой –  957,9 тонна;

Қозоғистон – 852,6 тонна;

Россия – 508 тонна;

Озарбайжон –  396,3 тонна;

Бошқа давлатлар – 568,8 тонна.

chilonjiyda_p55063